Сой бўйида (исполнитель: Рухшона ва Дилшод)
Сой бўйида-ё юрган йигит, Қошу кўзини сузган йигит, Билагузугим олган йигит-о, Энди бергин-о билагузугим. Сой бўйида юрганим йўқ, Қошу кўзимни сузганим йўқ, Билагузугинг олганим йўқ, Олганлар берсин билагузугингни. Оқ отингга- ё ёл бўлайин, Оқ юзингга хол бўлайин, Ёринг йўқдир, ёр бўлайин, Энди бергин билагузугим. Оқ отимга-ё ёл бўлсанг сен, Оқ юзимга-ё хол бўлсанг сен, Ёрим йўқдир, ёр бўлгин сен, Мана, олгин билагузугингни