Гульбадан (исполнитель: Шерали Жураев)
Куйларим етгаймикан сенга бориб, Тингласа кетгаймикан тошлар эриб, Суҳбатингда баҳра олсам ўлтириб, На бўлар, на бўлар келсанг қучоғимга келиб, Гулбадан. Ой тиниқ ойдинда ойдин оқ юзинг, Шарқироқ сойдан-да шўхроқдир сўзинг, Кўзларимга тўтиё босган изинг, На бўлар, на бўлар келсанг қучоғимга ўзинг, Гулбадан. Гулбадан, гул ҳам ўзинг ноз ҳам ўзинг, Куй-қўшиқ, оҳанг ўзинг сўз ҳам ўзинг, Танда дармоним санингсиз йўқдай На бўлар, на бўлар жондек кириб келсанг ўзинг, Гулбадан.