мен сени согинганда(когда скучаю по тебе) (исполнитель: Божалар & Зиеда & Нигора)
Сени мен соғинганда Гитарамни созлайман, Кўзларинг намланганда Сенга қўшиқ куйлайман... Мен сени соғинганда, Жоним, сени эслайман, Ширин-ширин сўзларинг, Эркалашинг қўмсайман... Сени мен соғинганда Ёнингга борсам дейман, Кўзларинг қувнаганда Эркалаб юрсам дейман... Мен сени соғинганда Кўзларинг кўрсам дейман, Фақат, жоним, ўзингнинг Ягонанг бўлсам дейман... Нақорат (2х) Бугун катта кўчадан Ўтолмайман, гўзалим, Сени кўриб қолсам мен, Сўзлолмайман, гўзалим. Маҳаллангга ўтсам кеч, Деразангга тош отсам, Ширин уйқуда ухлайсан, Мени сира ўйламайсан... Тонг отса ҳам ухламай, Сени, жоним, ўйлайман, Кўзларим бир зум юмсам, Кўз ўнгимда сени кўраман... Ёнғоқ дарахт тагида Сени ўйлаб кутарман, Садо бермасанг, ҳамон Уйга қайтиб кетарман... Деразамдан мўралаб, Бардошингни синайман, Телба ошиқ ёргинам, Кетишинг истамайман... Нақорат (2х)