Бер Оллоҳим (исполнитель: Юлдуз Усмонова)
Таъмагирни тортқилаб, Нафси қӯймас дейдилар. Нокас ӯзи тӯйса ҳам, Кӯзи туймас дейдилар. Ёлғон дунё-бу дунё, Арзон дунё -бу дунё. Не-не ҳоким, беклардан Қолган дунё-бу дунё. Орзуларим - учтаси Учтаси мас - унтаси Унтаси мас - ҳаммаси Бер Оллоҳим, бер, бер. Узат дейсан, бер дейсан, Ҳеч қӯймадинг одамзот. Туя тӯйди, фил тӯйди, Сен тӯймадинг, одамзот. Киприкдан ҳам қисқадир Молу дунё йуллари. Ибрат бӯлсин Искандар Очиқ кетган қуллари. Шукр қилар ҳаттоки, Қумурсқа паррандалар, Шукр дейсан сен қачон, Хом сут эмган бандалар?