Отсутствует (исполнитель: Неизвестен)

Сен хам мени эслармикинсан,  мен эслагандек сени хардоим..Эслармисан бахор келганда, ўрик гули иси шахар кезганда...
Шабнами  безалган нурафшон тонгда, қувончу ташвишлар аримас кундан, то шом палладаги ботар қуёшда ,  сен хам мени  эслармикинсан?
Эслаб турасанми парвоз этганда,  қалбинг қувончлардан сармаст бўлганда,  менсиз етар орзуларингда-ю,  менсиз кўрар  ютуқларингда, мухаббатнинг  ғалабасида,  сен хам мени  эслармикинсан?
 Излармисан мени хотиралардан, кўчада кўринган бегоналардан,  хеч бўлмаса эштилиб қолган,  кимларгадир ўхшаш исмимдан...
Сен хам мени эслармикинсан....
  Майда-майда ёққанда ёмғир, силкиниб-силкиниб ёққанда қорлар, айланиб-айланиб тушса хазонлар , эслармисан жим-жит тунларда... Осмонлар аро миллион юлдуздан, излармисан чақноқ нигохим, хеч кимса йўқ бўлса атрофда,   эслармисан пичирлаб исмим ...
Эслармисан йиғлагинг келса, бешафқат тақдирдан хўрлигинг келиб, бир қоқилсанг хеч ким тутмаса, эслармисан  юпанмоқ истаб?. .. Мағлуб бўлганингда умр олдида,    томоғингдан тутганда алам,    дод деворай деб чидолмаганда , керакмасман-а хеч кимга десанг  ...
Сен хам мени  эслай  оласанми?!
Послушать/Cкачать эту песню
Mp3 320kbps на стороннем сайте

Видео к песне:
Открытка с текстом :
Удобно отправить или распечатать
Создать открытку
У нас недавно искали песни:
Alice in Chains Down in a Hole  Alice in Chains Rooster  The Word The Moody Blues  Alice in Chains Rotten Apple  Alice in Chains Nutshell  Alice in Chains No Excuses  Alice in Chains Swing on This  Cascada evacuate the dancefloor (radio edit) 
О чем песня
Неизвестен - Отсутствует?
2020 © Tekstovoi.Ru Тексты песен